Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

«Ангрен–Олмалиқ–Самарқанд» йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилмоқда

«Ангрен–Олмалиқ–Самарқанд» йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилмоқда

Бугундан Транспорт вазирлиги қошидаги “Uzautotrans service” МЧЖ томонидан “Ангрен–Олмалиқ–Самарқанд” йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда. 

Ушбу йўналишидаги автобус соат 9:00 да Ангрен автостанциясидан ҳаракатлана бошлайди. Соат 10:00 да эса автобус Олмалиқ автостанциясидан Самарқанд шаҳри томон ҳаракатланади, қатнов Бекобод шаҳри орқали амалга оширилади.

Ангрендан Самарқандгача йўлкира нархи 50 000 сўм этиб белгиланган. Олмалиқдан Самарқадгача эса 45 000 сўм. Чипталар Ангрен, Олмалиқ, Самарқанд автостанцияларида сотилиши йўлга қўйилган.

Маълумот учун (99) 808-47-42 рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин, дейилади вазирлик ахборот хизмати хабарида.


Киритилган вақти: 15/10/2020 18:50.   Кўрилганлиги: 53
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/angrenolmaliqsamarqand-yonalishida-avtobus-qatnovi-yolga-qoyilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.