АНЪАНАВИЙ АВГУСТ КЕНГАШЛАРИ

Вилоят халқ таълими ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаларининг анъанавий август кенгаши ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури мамлакатимиз келажагини таъминлайдиган муҳим ҳужжатда таълим-тарбия, кадрлар тайёрлаш соҳасини мутлақо янги асосда ташкил этишга хизмат қилаётганини таъкидладилар.

– Бугунги кунда таълим муассасаларида ёшларни маънавий юксак, баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга жиддий эътибор қаратилиб, биринчи навбатда таълим муассасаларининг моддий негизини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Умаров. – Хусусан, 2015 йил инвестиция дастурига кўра, вилоятдаги 57 та умумтаълим мактабларида 50,931 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. 30 та мактабгача таълим муассасаларида мукаммал таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда. Шунингдек, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 40 та умумтаълим мактабларининг спорт заллари, 4 та Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, битта болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда битта сузиш ҳавзаси қурилиши амалга оширилмоқда.

– Амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар билан бирга янги ўқув йилида олдимизда турган устувор вазифаларни белгилаб олсак, мақсадга мувофиқ бўлади, – дейди вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Р.Йўлдошев. – Аввало, Кадрлар тайёрлаш миллий Дастурининг сифат босқичида илғор педагогик технологияларни ва замонавий ахборот коммуникация технологияларини таълим жараёнига қўллаш орқали таълим сифати ва самарадорлигини янада юксалтиришга, жумладан, таълимнинг самарали шакллари, воситалари, усулларини жорий этиб, Кейс технологиясига, касб соҳаларига йўналтирилган таълим методикасига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.

Шунингдек, истеъдодли ёшларни излаш, аниқлаш, ихтисослашган давлат умумтаълим мактаблари билан академик лицейлар ҳамкорлигини кучайтириш орқали ўқувчиларнинг республика ва халқаро олимпиадаларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш механизмларини мукаммаллаштириш керак.

Асосийси, битирувчилар бандлигини таъминлашни яхшилаш мақсадида 2015-2016 ўқув йилидан бошлаб, биринчи курсданоқ ўқувчиларни иш берувчи корхоналарга номма-ном бириктириш, кредит олувчи битирувчилар билан тижорат банклари, савдо-саноат палатаси ходимлари ҳамкорлигида семинар-тренинглар уюштиришни йўлга қўймоқчимиз.

Анжуманда ўтган ўқув йилида тизимда самарали фаолият кўрсатган педагог-ходимлар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбирда вилоят ҳокими З.Мирзаев сўзга чиқди.

И.Пўлатов


Киритилган вақти: 01/09/2015 14:25.   Кўрилганлиги: 621

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг