
Мамлакатимизда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширишда хусусий сектор фаолияти алоҳида ўрин тутади. Самарқанд шаҳрида иш бошлаган “Амирбек шифо” МЧЖ томонидан йўлга қўйилган тиббий диагностика маркази ҳам фикримизнинг яққол исботидир.
“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг 500 миллион сўмлик имтиёзли кредити асосида Нодир Қаюмов томонидан мазкур шифо масканини ташкил этилди.
Шифо масканига хориждан замонавий тиббий ускуналар келтириб, ультратовуш текшируви, қоннинг умумий ва биохимик таҳлили, ИФА (иммунофермент анализатор) текшируви бўйича чуқурлаштирилган диагностика хизматлари йўлга қўйилган.
Бу ерда айни пайтда 11 нафар шифокор ва ҳамшира меҳнат қилишмоқда. Жорий йил март ойидан улар сони 18 нафарга етказилади. Бунда аҳоли томонидан тушаётган талаб ва таклифларга асосан бир қатор тиббий йўналишлар бўйича малакали мутахассислар ишга олиниши кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.