
Соҳибкирон бобомиз таваллуд санаси муносабати билан бугун Самарқанд темуршунослар, тарихчи олимлар, мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ҳамда хориждан келган зиёратчиларни ўз бағрига чорлади.
Жамоатчилик вакиллари, зиёлилар, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, нуронийлар Амир Темур мақбарасида бўлиб, буюк саркарданинг қабрини зиёрат қилишди. Бу ерда Темур ва темурийлар руҳи покига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди.
Амир Темур нафақат юртимизда, балки ҳалқаро миқёсда дунё тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган ҳукмдор, кўплаб эзгу ишларнинг ташаббускори ва ҳомийси сифатида қадрланади. Буюк бобомиз таваллуд санаси муносабати билан вилоят жамоатчилиги вакиллари Соҳибқироннинг Самарқандда барпо этилган ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди. Амир Темурнинг дунё тарихида тутган ўрни, ибратли ҳаёти ва фаолияти эҳтиром билан ёдга олинди.
Сана муносабати билан таълим масканларида, ташкилот ва муассасаларда давра суҳбатлари, илмий-маърифий анжуманлар ҳам бўлиб ўтди. Уларда Соҳибқирон бобомиз сиймосида мужассам бўлган қатъият ва жасорат, инсонийлик ва бағрикенглик фазилатларини ўсиб келаётган ёшларга ибрат сифатида кўрсатиш, Амир Темур ҳаёти ва фаолиятининг ҳали етарлича ўрганилмаган қирраларини кенг тадқиқ этиш, айни йўналишдаги янги адабиётларни яратиш каби масалалар хусусида сўз борди. Вилоятнинг шаҳар ва қишлоқларида Соҳибқирон таваллудига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.