
Мамлакатимизга меҳмон бўлиб келган Америка Қўшма Штатлари Глобал ҳамкорлик институтининг фахрий президенти К.Сайл бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди.
Меҳмонлар Имом Бухорий мажмуасида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Президентимизнинг 2017 йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, бугунги кунда буюк муҳаддис номи билан аталувчи ёдгорлик мажмуаси ёнида марказ бунёд этилмоқда.
Ҳадисшунослик мактаби ва ётоқхона, ошхона, спорт-соғломлаштириш масканларини ўз ичига олган марказда тингловчилар учун барча шарт-шароит яратилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳозирда Имом Бухорий мажмуасини ҳам замон талаблари даражасида реконструкция қилиш, зиёратчилар учун кенг имкониятлар яратиш борасида зарур ишлар олиб борилаётир.
АҚШ делегациясига бу ҳақда батафсил маълумот берилди.
Шундан сўнг меҳмонлар Амир Темур мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Регистон майдони ва бошқа диққатга сазовор масканларни томоша қилди. Юртимизда аждодларимиздан мерос тарихий-маданий объектларни асраб-авайлаш, диний қадриятларни сақлаш ва ёш авлодга ўргатиш борасидаги ишларга меҳмонлар юксак баҳо берди.
F.Ҳасанов, А.Исроилов (фото).
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.