Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АМЕРИКАЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР САМАРҚАНДГА КЕЛДИ

АМЕРИКАЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР САМАРҚАНДГА КЕЛДИ

Самарқад вилоят ҳокимлигида Америка-Ўзбекистон савдо палатаси вакиллари, АҚШнинг ишлаб чиқариш, қурилиш ва қишлоқ хўжалик саноати билан шуғулланувчи бир қатор компаниялари раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Америка-Ўзбекистон савдо палатаси ижрочи директори Е.Сой, вилоят ҳокими ўринбосарлари О.Бобоев, Б.Нуруллаев ва бошқалар мамлакатимизда барча соҳа ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар тадбиркорлик ташаббусларини муваффақиятли рўёбга чиқаришда кенг имкониятлар яратаётгани, ўзбекистонлик ва америкалик ишбилармон доиралар ўртасидаги ҳамкорликни янги мазмун билан бойитиш, икки томонлама имкониятларни кенг ишга солиш даврнинг муҳим вазифаларидан бири эканлигини қайд этдилар.- Ўзбекистон Президенти Шавкат

Мирзиёевнинг ўтган йил БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги иштироки ҳамда жорий йил АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашуви доирасида икки мамлакат компаниялари ўртасида умумий қиймати 4,8 миллиард долларга тенг ҳужжатлар имзоланди, - деди Е.Сой. – АҚШнинг «General Electric», «Honeywill», «Coca-Cola», «Boeing», «City Group», «Visa» каби юздан зиёд корпорация ва компаниялари билан ўтказилган музокараларда икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қулай инвестицион муҳитни шакллантириш, саноат, инфратузилма, туризм, фан ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш режалаштирилганди. Бугунги учрашув ҳамкорлик бўйича амалий ишларга киришиш, Ўзбекистонда фойдаланилмаётган имкониятларни ўрганиш ва ўзаро манфаатли келишувларга эришишга хизмат қилади.

Самарқандда АҚШнинг атиги 12 компаниялари фаолият юритаётгани улкан иқтисодий, саноат, туризм, маданий салоҳиятга эга вилоят учун камлик қилади. Ўйлайманки, бугунги учрашув қурилиш, энергетика, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, туризм, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини қамраб олган истиқболли лойиҳаларни амалга оширишимизга имкон яратади.

Самарқанд шаҳридаги «Регистон-Плаза» меҳмонхонасида америкалик тадбиркорларга вилоятда амалга оширилаётган инвестицион лойиҳаларнинг тақдимоти ҳам ўтказилди. АҚШ компаниялари раҳбарлари ҳамда самарқандлик тадбиркорлар иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ишлаб чиқариш технологиялари соҳасидаги шерикликни ривожлантиришнинг аниқ истиқболлари хусусида фикр алмашинди.

Тадбирларда самарали савдо-иқтисодий, инвестициявий ва технологик ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашда фаол иштирок этиш, вилоятда Америка компанияларининг фаолиятини кенгайтириш учун қулай шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Абдуғофур ШЕРХОЛОВ.

 


Киритилган вақти: 24/10/2018 18:39.   Кўрилганлиги: 94
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/amerikalik-ishbilarmonlar-samarqandga-keldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг