Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ALLER AQUA” КОМПАНИЯСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ САМАРҚАНДГА ТАШРИФ БУЮРДИ

“ALLER AQUA” КОМПАНИЯСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ САМАРҚАНДГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Самарқандга “Aller aqua” компанияси президенти Hans Erik Bylling бошчилигидаги делегация аъзолари ташриф буюрди. Ташриф дастури доирасида вилоят ҳокимлигида музокара ўтказилди. 

Музокараларда делегация таркибида “Aller aqua” компанияси ижрочи директори Walchek Marchin ва “Aller aqua Kazakhstan” корхонаси директори Турсыналы Марлен Турсыналыулылар қатнашишди.
Музокараларда “Aller aqua” компанияси билан ҳамкорликда Самарқандда балиқ саноати учун зарур бўлган ем ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди. Икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга келишилди.
Делегация аъзолари ташриф давомида Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларини томоша қилишди.


Киритилган вақти: 14/02/2019 19:21.   Кўрилганлиги: 529
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/aller-aqua-kompaniyasi-delegatsiyasi-samarqandga-tashrif-buyurdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.