Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Алишер Навоий кўчасида олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди

Алишер Навоий кўчасида олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди

Бугун вилоят ҳокими раҳбарлигида бир гуруҳ вилоят ва шаҳар мутасаддилари Алишер Навоий кўчасида олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишларини жойида муҳокама қилишди.

Муҳокама давомида ободонлаштириш ишларини сифатли бажариш, яшил бурчакларни кўпайтириш, ушбу ҳудудда ирригация ва суғориш тизимларини янгилашга алоҳида урғу берилди. Шунингдек, мазкур кўчада олиб борилаётган қурилиш-бундёкорлик ишлари жараёнида кўчаниннг тарихий қиёфасига зарар етказмаслик, бирор бир дарахт кесилмаслиги ҳақида алоҳида кўрсатма берилди.

Биноларнинг ташқи қиёфаси, мазкур ҳудудда аҳоли дам олиши учун қулайликлар яратиш борасида ҳар бир объект бўйича лойиҳачи-архитекторлар фикри тингланди. Олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишларининг белгиланган лойиҳа доирасида борилиши ҳамда белгиланган муддатда якунига етказиш масаласи ҳам муҳокама марказида бўлди.

Якунда икки ҳафтадан сўнг олиб борилаётган ишлар яна бир бора муҳокама этилиши белгиланди.


Киритилган вақти: 07/04/2021 17:16.   Кўрилганлиги: 102
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/alisher-navoiy-kochasida-olib-borilayotgan-ishlar-muhokama-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.