Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АЛИШЕР НАВОИЙ ДАҲОСИГА ЭҲТИРОМ

АЛИШЕР НАВОИЙ ДАҲОСИГА ЭҲТИРОМ

Буюк сиймо, маърифатпарвар шоир Алишер Навоий таваллудининг 574 йиллиги муносабати билан Самарқанд шаҳридаги аллома номидаги боғда вилоят ва шаҳар жамоатчилиги, навоийшунос олимлар, шоир-ёзувчилар, талаба-ёшлар жам бўлдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Ф.Тошев, Х.Бобомуродова, филология фанлари номзоди У.Қобилов сўзга чиқди. Улар Навоий асарларида кўтарилган ижтимоий ғоялар бугун ҳам ҳаётий эканлигини таъкидладилар.

Хусусан, миллий тараққиётимизнинг ҳозирги босқичида маърифатли, фидойи ва юксак ижтимоий фазилатларга эга шахслар барчага ибрат бўлаётир. Айнан улуғ бобомизнинг асарларида акс эттирилганидек, баркамол инсонлар ҳар доим ҳам қадр топиб, эътиборда бўлиб келган.

Йиллар ўтгани сари алломанинг улкан мероси ва юксак иқтидори ўз баҳосини топиб бормоқда. Биргина мутафаккирнинг 570 йиллиги арафасида ўн жилдлик мукаммал асарлар тўплами юксак сифат ва кўриниш билан нашр этилди. Ҳозирги кунда бу тўплам кўплаб адабиёт ихлосмандларининг китоб жавонидан ўрин олиб улгурди.

Тадбир давомида Навоийни ўқимоқ ва уқмоқ ҳар биримизнинг бурчимиз, унинг ғояларига муносиб бўлиш эса масъулиятимиз эканлиги таъкидланди.


Киритилган вақти: 10/02/2015 15:24.   Кўрилганлиги: 661
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/alisher-navoiy-dahosiga-ehtirom

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг