
Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Н.Мажидов томонидан ундирувчи А.Темированинг фойдасига уч нафар фарзандларнинг вояга етгунларига қадар моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа
даромадларининг иккидан бир қисми миқдорида алимент пулини тўлаб бориши белгиланган. Бу ҳақда Zarnews.uz сайти Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси маълумотига таяниб хабар бермоқда.
Алимент пуллари қарздор Н.Мажидов томонидан қасддан тўлаб берилмаганлиги сабабли Оқдарё туман маъмурий судининг қарори билан Н.Мажидовга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 474-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Фуқаро Н.Мажидов маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқиб, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, қасддан вояга етмаган 3 нафар фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келиши оқибатида бугунги кунда қарздорлиги 18 миллион 673 минг сўмни ташкил этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бюронинг Оқдарё туман бўлими томонидан фуқаро Нуралихон Мажидовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.