
Таиланднинг Паттайя шаҳрида шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган самарқандлик Акобирхон Сайдалиев бронза медални қўлга киритди.
Президентимиз раҳнамолигида навқирон авлодни жисмонан соғлом, маънан етук, юксак интеллектуал салоҳиятли этиб вояга етказиш, спортнинг барча турлари қатори шахматни изчил ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик самарасида ўзбек шахматчилари барча нуфузли мусобақалар – қитъа ва жаҳон чемпионатлари, олимпиадаларда юқори ўринларни эгаллаб келмоқда.
Бу Таиланддаги жаҳон чемпионатида ҳам ўз ифодасини топди.
Нуфузли мусобақанинг етти ёшгача бўлган ўғил болалар баҳсида қатнашган ёш шахматчимиз Акобирхон Сайдалиев етти имкониятдан беш очко жамғариб, жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.