
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Акмал Саидов 4 март куни Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашди.
Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси Я.Аллаёров очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили А.Пардаев йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Акмал Саидов ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.
Номзоднинг сайловолди дастурида миллий тикланиш ғоясини амалга ошириш, миллий ўзликни англаш, Ўзбекистон тарихини холислик тамойилларига асосланган тарзда узлуксиз ва тизимли ўрганиш, юртимиздаги маданий ёдгорликлар, шаҳарларимизнинг миллий қиёфасини сақлаб қолишда самарали чора-тадбирларни амалга ошириш, сайёҳлик инфратузилмасини янада ривожлантириш, сайёҳлар учун мўлжалланган объектларнинг ҳар томонлама мақбул бўлиши, транспорт ва меҳмонхона хизматлари ҳамда сайёҳлик логистикасини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Учрашувда “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилояти кенгаши раиси ўринбосари Ҳ.Маҳкамова, партиянинг Тайлоқ тумани кенгаши раиси Ш.Беҳбудов, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Жомбой тумани кенгаши раиси З.Отамуродова ва бошқалар номзоднинг дастурида белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилишини таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёни кўппартиявийлик асосида ўтаётгани мамлакатимизда халқаро демократик тамойилларга тўла жавоб берадиган мустаҳкам миллий сайлов қонунчилиги яратилганининг тасдиғи эканини қайд этди.
Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.