Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АКАДЕМИК БЎЛИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

АКАДЕМИК БЎЛИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси Саидаҳмад Лақаев Самарқанд шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида ёшларга шу ҳақида тушунча берди. 

Олимнинг айтишича, ўқувчилик пайтларида мактабида фанлар бўйича дарсликлар етишмаган. Шундай бўлса-да, болалар китоб йўқ, деб илм олишдан тўхтамаган, ўқувчилар навбат билан алмашиб, ҳатто талашиб ўқиган.

– Мен ҳам бир пайтлар худди сиздай ўқувчи бўлганман, шундай парталарда ўтириб, таълим олганман, - деди С.Лақаев. –Аммо бизда сизда бор имкониятлар йўқ эди. Ўқув хоналаримиз кўримсизгина, фанлар бўйича кўргазмали қуроллар йўқ эди, бугунгидай замонавий технологиялар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Сизларга ҳавасим келади. Чунки сизларнинг ўқиб-ўрганишингиз учун барча имконият бор. Фақат ундан унумли фойдалана билиш зарур.

Учрашув давомида С.Лақаев ёшларнинг барча саволларига жавоб берди.

Олим Соннибоев.


Охирги ўзгариш: 18/01/2018 16:30.   Кўрилганлиги: 1265
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/akademik-bolish-uchun-nima-qilish-kerak

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.