Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АЖРИМ ЁҚАСИДАГИ ОИЛАЛАР ЯРАШТИРИЛДИ

АЖРИМ ЁҚАСИДАГИ ОИЛАЛАР ЯРАШТИРИЛДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди томонидан оилавий ажримларнинг олдини олиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилиб, аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Жойларда ўтказилган сайёр суд мажлисларида 8 та ажрим ёқасидаги оилалар яраштирилди.
Ана шундай оилалардан бири, тумандаги "Андоқсой" МФЙ Андоқсой қишлоғида яшовчи Ж.Г. 2019 йил 15 май куни фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда турмуш ўртоғи Ж.Ф. билан ўрталарида 1990 йил 8 март куни тузилган қонуний никоҳни бекор қилишни сўраган. Оилада уч нафар вояга етмаган фарзандлари бор бўлиб, оила ўзаро келишмовчиликлар ҳамда оилага бошқа шахсларнинг аралашуви туфайли оила ажрим ёқасига келган. Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг ажрими билан оилани яраштириш учун 6 ой муҳлат берилди ва бу вақт оралиғида ушбу оила яраштирилди.
Шунингдек, "Қорадарё" МФЙда яшовчи 1985 йилда туғилган Т.Х. ҳам турмуш ўртоғи Т.Б. билан ўрталарида 2002 йил 25 июль куни тузилган қонуний никоҳдан ажратишни сўраган. Оилада икки нафар вояга етмаган фарзандлари бор бўлиб, ўзаро келишмовчиликлар туфайли ажрашиб кетган оила суд мажлиси давомида керакли тушунтириш ишлари олиб борилиб яраштирилди.
Лекин, амалга оширилаётган кўплаб профилактик ишларга қарамасдан, афсуски, туманда оилавий ажримлар ҳамда оилалар билан боғлиқ кўплаб бошқа даъволар сони ортиб бормоқда.
Оилани мустаҳкамлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, оилавий муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш йўлида маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда улар қошидаги яраштириш комиссияларининг ҳамда бошқа жамоат ташкилотларининг фуқаролик ишлари бўйича судлар билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш олдимизда турган энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Бу ишда эса ҳеч ким ўзини четга олмаслиги керак.


Киритилган вақти: 11/10/2019 17:03.   Кўрилганлиги: 741
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ajrim-yoqasidagi-oilalar-yarashtirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.