
Вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаевнинг Каттақўрғон тумани фаоллари билан учрашувида асосий эътибор ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил этиш ва келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, уларнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлашга қаратилди.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими президентимиз Ш.Мирзиёев кейинги тўрт ойда вилоятимизга уч марта ташриф буюриб, вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш, ислоҳотларни жадаллаштириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш юзасидан устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб берганлигини таъкидлади. Ушбу ташрифлар чоғида вилоятимиздаги ҳар бир шаҳар ва туман, жумладан, Каттақўрғонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳам яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган таклиф ва ташаббуслар илгари сурилиб, дастурлар ишлаб чиқишга киришилди. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг яқинда қабул қилинган бир қатор фармон ва қарорлари ҳам одамларни рози қилиш, кўплаб ижтимоий-иқтисодий муаммолар ечимига қаратилгани билан халқимизнинг кўнглини кўтарди. Албатта, белгиланган вазифалар ва дастурларни ҳаётга татбиқ этиш аввало, маҳаллий ҳокимликлар, барча даражадаги раҳбарлар ва фаолларнинг меҳнати, фидойилиги ҳамда юртпарварлигига боғлиқ.
Шу жиҳатдан, учрашув олдидан Каттақўрғон тумани ҳокимлиги ходимлари, ҳудуддаги айрим корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар фаолияти билан яқиндан танишилди. Афсуски, айрим масъул шахслар замон талабини англамаяпти, одамлар дардига қулоқ тутмаяпти.
Биргина Бош вазир виртуал қабулхонасига йўлланган 200 дан ортиқ мурожаат таҳлил қилинганда, ушбу фуқаролар бундан олдин бир неча марта туман мутасаддиларига мурожаат қилгани, аммо уларнинг аризаси ўз вақтида кўриб чиқилмаган, кўтарилган масала эътиборсиз қолдирилган. Фуқароларнинг мурожаатларига нисбатан бундай муносабатга албатта, тегишли тартибда баҳо берилади.
Вилоят ҳокими туманда саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ инфратузилмасини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишларга танқидий баҳо берди.
Туманда боқиманда қарздорлик 2016 йил 1 январь ҳолатига 925 миллион сўмни ташкил этгани ҳолда йил охирига келиб 11 миллиард сўмни ташкил қилган.
Рўйхатга олинган 740 та тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларининг 92 таси ишламаяпти. Тижорат банклари ҳисоботларида кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 47 миллиард сўм кредит ажратилган, деб кўрсатилган бўлса-да, Баланд Чордара, Зарқўрқон, Жумабой, Нисбат, Чарақон, Муллатоғай, Қумоқ, Каттаминг сингари йигирмага яқин маҳаллада бирорта тадбиркорга кредит ажратилмаган.
Айни пайтда туманда 2 та қўшма корхона бор. 2016 йилда умуман хорижий инвестиция киритилмаган. Маҳаллийлаштириш дастури имтиёзларидан ҳам тумандаги корхоналар самарали фойдаланмаяпти. Бунинг оқибатида ўтган йил якуни билан туманнинг вилоят саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги ҳиссаси 2,4 фоизни ташкил этган.
Тумандаги бир қатор хусусийлаштирилган бинолар деярли фойдаланилмасдан бўш турибди. Хизмат кўрсатиш соҳасидаги ишлар ҳам бугунги кун талаби даражасида эмас. Туманда нақд пул тушумини тартибга солиш борасида қатъий назорат ўрнатилмаган.
Вилоят ҳокими тумандаги таълим ва тиббиёт мусасасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ноқонуний миграциянинг олдини олиш юзасидан тезкор чора-тадбирлар кўриш зарурлигини таъкидлади. Бу борада мутасаддилар олдига аниқ муддатли вазифалар қўйилди.
Каттақўрғон туманини 2017-2021 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган дастурнинг асосий йўналишлари ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Учрашувда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиқи Ф.Қувондиқов, Пайшанба шаҳарча фуқаролар йиғини раиси Қ.Аҳмедов, 20-умумтаълим мактаби директори З.Бердиева ва бошқалар вилоят ҳокими томонидан қайд этилган камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш юзасидан ўз муносабатларини билдирдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.