Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АҲОЛИНИ ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ АҲВОЛИ ЯХШИЛАНАДИ

АҲОЛИНИ ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ АҲВОЛИ ЯХШИЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра

республика Давлат бюджети доирасида марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари ҳисобидан амалга ошириладиган сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилишнинг манзилли дастури тасдиқланди.
Манзилли дастурга асосан Самарқанд вилоятининг қатор ҳудудларида аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш яхшиланади. Жумладан, умумий қуввати 150,9 километр узунликда бўлган 34 та объект қурилади. Бунинг учун давлат бюджетидан 69050,5 миллион сўм сарфланиб, 2019 йил якуни билан 33 та лойиҳа тўлиқ ишга туширилади.

Масалан, Нуробод туманидаги “Хазормали” МФЙ “Олға” аҳоли пунктлари ичимлик сув тизими (15,2 км), Самарқанд шаҳрида қурилаётган трамвай йўлини кесиб ўтувчи оқова сув қувурлари (3,8 км), Нарпай тумани “Исломобод” МФЙ оқова сув тизими (3,6), Жомбой тумани маркази оқова сув тизимини қуришнинг 2-босқичи (3,0 км) амалга оширилади.

Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги 20 та кўчанинг ичимлик сув тизимини реконструкция қилишнинг 2-босқич (8,1), Каттақўрғон шаҳридаги “Кўрпа” ичимлик сув иншооти  реконструкция қилиш (4,2 км), Оқдарё тумани “Ғўлба”, “Пахтаобод” ва “Зарафшон” аҳоли пунктлари ичимлик сув тизимини қуриш (4,7 км),  Булунғур тумани “Каптархона” МФЙ “Болғали” аҳоли пункти ва “Муғол”, “Эрганакли” МФЙ аҳоли пунктлари ичимлик сув тизимини қуриш ва реконструкция қилиш (3,5 км) каби лойиҳалар бўйича ишлар олиб борилади.

Бундан ташқари, Пайариқ тумани Хартанг қишлоғида 7 километрлик ичимлик сув тизимини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари ҳамда 5 километрлик оқова сув тизимини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилади.


Киритилган вақти: 06/03/2019 17:11.   Кўрилганлиги: 1396
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/aholini-toza-ichimlik-suvi-bilan-taminlash-ahvoli-yaxshilanadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.