Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АҲОЛИНИ ТАДБИРКОРЛИККА КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИШ ВА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ИШЛАРИМИЗ ҚАЙ АҲВОЛДА?

АҲОЛИНИ ТАДБИРКОРЛИККА КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИШ ВА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ИШЛАРИМИЗ ҚАЙ АҲВОЛДА?

Вилоятимизда аҳолини бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликни қўллаб қуватлаш учун 15291 та лойиҳаларга 373,3 млрд.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.

Шундан; “Ижтимоий ҳимоя”га муҳтож 4481 та кам таъминланган оилаларга жами 43,6 млрд.сўм имтиёзли кредит маблағлари берилган. Шу билан бир қаторда “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури доирасида ёшларимизнинг 88 та бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун 21,9 млрд.сўм, “Хотин қизлар” қўмитаси маблағлари ҳисобидан 348 та хотин қизларимизнинг тадбиркорлик лойиҳаларига 7,5 млрд.сўм, ҳунармандчиликни ривожлантириш учун 569 та лойиҳаларга 20,6 млрд.сўм, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 337 та фуқароларга ихчам иссиқхоналарни ташкил этиш мақсадида 4,5 млрд.сўм, аҳоли биндлигини таъминлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 200 та фуқароларга 5,0 млрд.сўм ҳамда “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида 13749 та тадбиркорларимизга 313,8 млрд.сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.
Шунингдек, барча дастурлар бўйича 2018 йилдан 2019 йил 1 июлга қадар 22886 та ташаббускорларга ўзларининг тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун 486,3 млрд.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган, ушбу маблағларнинг 63,0 млрд.сўми график асосида қайтарилиб янги тадбиркорлик лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилган ҳамда йил охиригача яна 51,2 млрд.сўм кредит маблағлари қайтариш графиги тасдиқланган.


Киритилган вақти: 13/08/2019 13:09.   Кўрилганлиги: 100
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/aholini-tadbirkorlikka-keng-jalb-qilish-va-oilaviy-tadbirkorlikni-rivojlantirishga-oid-ishlarimiz-qay-ahvolda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг