Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Аҳолига автобусда давлат хизматлари кўрсатилмоқда

Аҳолига автобусда давлат хизматлари кўрсатилмоқда

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ва туман (шаҳар) давлат хизматлар маркази ходимлари томонидан олис ҳудудларда яшовчи фуқароларимизга сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатиш тизими йўлга қўйилган.

Мазкур жараённи осонлаштириш ва аҳолига янада сифатли ҳамда тезкор давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш мақсадида давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармасига компьютер, принтер, сканер ва интернетга уланиш мосламаларига эга автобус ажратиб берилди.

Эндиликда автобус ёрдамида турли тизимдаги идоралар мутахассислари (ФҲДЁ, нотариус, кадастр, халқ қабулхонаси каби) давлат хизматлари маркази ходимлари билан биргаликда сайёр ҳолда хизмат кўрсатади.


Охирги ўзгариш: 15/12/2018 15:20.   Кўрилганлиги: 766
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/aholiga-avtobusda-davlat-xizmatlari-korsatilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.