Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА СИФАТЛИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛАДИ

АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА СИФАТЛИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛАДИ

Самарқанд шаҳар ҳокимлигида вилоятдаги Халқ қабулхоналари мудирлари, давлат хизматлари кўрсатиш марказлари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев давлатимиз раҳбарининг жорий йил 4 апрель куни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш борасидаги ишларни таҳлил қилиш, энг муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган йиғилишда муҳокама қилинган масалалар ҳақида сўз юритди.

Таъкидланишича, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган  хизмат турлари босқичма-босқич кўпайтириб борилади. Бу барча вазирлик ва идораларда бутун фаолиятни автоматлаштириш, улар ўртасида электрон ахборот алмашувини тўлиқ йўлга қўйишни талаб этади.

Президентимиз томонидан бу борадаги муаммолар танқидий таҳлил қилиниб, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа тегишли идораларга давлат хизматлари бўйича электрон ахборот тизими ва электрон маълумотлар базасини яратиш, барча давлат хизматлари марказларини оптик толали интернетга улаш бўйича топшириқлар берилган.

Йиғилишда ушбу вазифаларнинг вилоятдаги ижроси муҳокама этилди ва бу борада давлат хизмати кўрсатиш органлари раҳбарларига зарур тавсиялар берилди.

 

Fолиб Абдусаломов.


Охирги ўзгариш: 19/04/2018 19:40.   Кўрилганлиги: 82
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/aholi-va-tadbirkorlarga-sifatli-davlat-xizmatlari-korsatiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг