
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида “Иқтисодиёт ва халқимиз ҳаёт сифатини юксалтиришда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Унда республикамиздаги соҳага дахлдор институтларнинг профессор-ўқитувчилари “Самарқанд иқтисодиёт мактабининг шаклланиши”, “Аҳоли ҳаёт даражаси ва сифати, уларни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини шакллантириш муаммолари”, “Таълим хизматлари самарадорлигини оширишда келлабус ва кейс-стадияларининг аҳамияти”, “Туризм хизматлар бозорида туризм тушунчасининг иқтисодий-ижтимоий моҳиятини аниқлаш масалалари” каби мавзулардаги маърузалари билан иштирок этдилар.
Тадбир доирасида институт профессор-ўқитувчилари томонидан мастер-класс ўтказилди. Унда асосан, иқтисодиёт ва сервис соҳасига оид муаммолар, уларни бартараф этиш усуллари, мамлакатимизда туризмни ривожлантиришнинг йўллари, аҳоли турмуш даражасини юксалтириш каби мавзулар юзасидан фикрлашиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.