Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Аҳоли билан мулоқот жойларга чиқиш, одамлар билан юзма-юз суҳбатлашиш зарурлигини кўрсатди

Аҳоли билан мулоқот жойларга чиқиш, одамлар билан юзма-юз суҳбатлашиш зарурлигини кўрсатди

Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари 1-10 февраль кунлари Иштихон туманида давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, соғлиқни сақлаш, таълим тизимидаги ҳақиқий аҳвол, халқни қийнаётган муаммоларни ўрганди.


Ўрганишлар давомида тумандаги 647 хонадонда фуқаролар ва тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқот олиб борилди. Суҳбатларда туман аҳолиси томонидан 386 та масала кўтарилди. Ушбу масалаларнинг аксарияти марказдан олисда яшаётган аҳолининг бандлиги, коммунал хизмат кўрсатиш, уй-жой билан таъминланиш, ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва вояга етмаганлар учун бериладиган нафақаларни тайинлаш, тиббий хизмат, таълим, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, автомобиль йўлларининг ҳолати, транспорт хизмати кўрсатиш соҳалари билан боғлиқ. Мазкур муаммоли масалаларнинг 163 таси депутатлар томонидан жойида ҳал этилди. Шунингдек, туман иқтисодий ва ижтимоий инфратузилмаси объектларининг нормал фаолиятини ташкил этишни таъминлаш бўйича туман ва вилоят ташкилотлари раҳбарларига 70 дан ортиқ депутатлик сўровлари юборилди. Бундан ташқари, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш, аҳоли бандлиги ва ижтимоий ҳимояси, соғлиқни сақлаш тизими, уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини ташвишга солаётган, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига тўсиқ бўлаётган муаммоли масалалар ва уларнинг сабаблари ўрганилди.

Ўрганиш натижаси туман Кенгаши сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоят ҳамда туман Кенгашлари депутатлари, ижро ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида муҳокама этилди.

Мавжуд камчиликларни бартараф этиш, кўтарилган масалаларга ечим топиш, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўрганишлар ва халқ билан мулоқот туманда ҳали амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, ечимини кутаётган масалалар  кўлами кенглигини кўрсатди. Белгилаб олинган вазифаларни бажариш аҳолини қийнаётган муаммоларга барҳам беради. Муҳими, "Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун", деган олижаноб ғоя халқимиз ҳаётида ўз ифодасини топади. 

Адҳам ШОДМОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик
палатасидепутати.



Киритилган вақти: 13/02/2017 17:50.   Кўрилганлиги: 481
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/aholi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг