Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

«Afrosiyob»нинг навбатдаги манзили Бухоро

«Afrosiyob»нинг навбатдаги манзили Бухоро

Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллиги арафасида юқори тезликда ҳаракатланувчи «Afrosiyob» поездининг Тошкент – Бухоро йўналиши бўйича қатнови йўлга қўйилди.

Бундан беш йил аввал, истиқлолимизнинг 20 йиллиги арафасида Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб мамлакатимизда Тошкент – Самарқанд йўналишида юқори тезликда ҳаракатланадиган «Afrosiyob» поезди қатнай бошлаганди. Кейинчалик бу борадаги ишлар бошқа йўналишларда ҳам давом эттирилди. 2015 йилда Мароқанд – Қарши темир йўл линиясини электрлаштириш ишлари якунига етказилди ва «Afrosiyob» поезди Қарши шаҳрига қатнай бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 26 мартдаги «Самарқанд-Бухоро темир йўлини электрлаштириш ва юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш чора- тадбирлари тўҚрисида»ги қарори асосида Самарқанд – Бухоро йўналишидаги мавжуд темир йўл линияларини реконструкция қилиш, янги пўлат излар ётқизиш ҳамда электрлаштириш ишлари бажарилди.

Мазкур йўналишдаги темир йўл 259 километр. Умумий қиймати қарийб 400 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи лойиҳақисқа муддатда, яъни 16 ойда амалга оширилди. Мингдан ортиқ темирйўлчилар, қурувчи ва мутахассисларҳар қандай об-ҳаво шароити ва табиат инжиқликларига қарамай, белгиланган ишларни ўз вақтида, сифатли бажарди. 220 дан ортиқ замонавий техника ва механизм ёрдамида 16,2 миллион кубометр тупроқ ишлари бажарилди. 146 километрлик Мароқанд – Навоий участкасида ер кўтарма ишлари амалга оширилиб, алоҳида янги темир йўл қурилди. Навоийдан Бухорогача бўлган масофада мавжуд пўлат излар тўлиқ реконструкция қилинди.

Магистралнинг икки томонида 500 километрдан зиёд масофага металл тўсиқлар ўрнатилди. Ушбу йўналишда 222 сунъий иншоот, жумладан, 1 пиёдалар ўтиш йўлаги, 4 йўл ўтказгич ва 4 кўприк қуриб битказилди. Поездларни доимий электр қуввати билан таъминлаш мақсадида ҳудудда 4 электр станцияси бунёд этилиб, замонавий техник жиҳозлар билан таъминланди.

Каттақўрғон шаҳрида бир йўла юз нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга замонавий вокзал биноси қад ростлади ва бугунги кун талаблари даражасида жиҳозланди. Узунлиги 400 метрни ташкил этувчи бетон платформа бунёд этилди.

Лойиҳа доирасида Бухоро вокзали замон талаблари даражасида реконструкция қилинди. Эски, кўримсиз бино ўрнида 300 йўловчига хизмат кўрсатишга мўлжалланган ва халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган муҳташам вокзал биноси қад ростлади.

25 август куни Тошкент – Бухоро йўналишидаюқори тезликда ҳаракатланувчи «Afrosiyob»электр поездининг илк қатнови амалга оширилди. Поезднинг дастлабки йўловчилари меҳнат фахрийлари, темирйўлчилар, Бухоро, Самарқанд, Навоий вилоятлари фаоллари ва ёшлар вакиллари бўлди.


Охирги ўзгариш: 27/08/2016 15:54.   Кўрилганлиги: 1592
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/afrosiyob

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.