Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АФҒОНИСТОН ВАЗИРИ ЎЗБЕК АЁЛЛАРИГА ҲАВАС ҚИЛДИ

АФҒОНИСТОН ВАЗИРИ ЎЗБЕК АЁЛЛАРИГА ҲАВАС ҚИЛДИ

Тошкентда ўтказилган “Мамлакатнинг демократик янгиланиши ҳамда модернизациясида аёлларнинг роли: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзуидаги халқаро конференция иштирокчилари 8 ноябрь куни Самарқандда бўлди. Меҳмонлар дастлаб Ислом Каримов мақбара мажмуасини зиёрат қилишди. 

Биринчи Президентимиз ёдига Қуръон тиловат қилиниб, ҳудудда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумот берилди.

- Конференция давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдик, - дейди Афғонистон хотин-қизлар масалалари вазири Дилбар Назарий. - Тинч ва фаровон ҳаётда ўз ўрнига эга бўлиб, жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган ўзбек аёлларига ҳавасим келди. Боболарим юрти бўлган азиз Самарқанд тупроғида дуо қилдимки, бизнинг юртимиз ҳам мана шундай тинчлик ва осойишталикка эришиб, аёлларимиз мамлакат ҳаётида ўз ўрнига эга бўлсин.

Конференция иштирокчилари Амир Темур мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи ва Регистон майдонида бўлиб, юртимиз тарихи, бой маданий мероси билан танишишди.

Меҳмонлар учун вилоят ҳокимлигининг қабули ташкил этилиб, “Эл Мероси” театри томонидан миллий либослар кўргазма-томошаси уюштирилди.

Алишер ИСРОИЛОВ.

 


Охирги ўзгариш: 10/11/2018 09:06.   Кўрилганлиги: 78
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/afgoniston-vaziri-ozbek-ayollariga-havas-qildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг