Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АДВОКАТЛАР ТАЖРИБА АЛМАШДИ

АДВОКАТЛАР ТАЖРИБА АЛМАШДИ

Самарқандда “Адвокатуранинг долзарб масалалари: миллий ва халқаро тажриба” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Германиянинг халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Адвокатлар палатаси аъзолари, ҳудудий адвокатлик идоралари вакиллари қатнашди. 

Анжуманда бугунги кунда дунё миқёсида инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда адвокатура институтининг ўрни ва роли тобора ошиб бораётгани таъкидланди. Бу борадаги миллий қонунчилик халқаро стандартлардан келиб чиқиб, такомиллаштирилмоқда.

– Конституциямизнинг 116-моддасида фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатиши белгилаб қўйилган, – дейди Ўзбекистон Адвокатлар палатаси раиси Равшан Аҳмедов. – Бу қоида ва бошқа тартиблар Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида” ҳамда “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонунларида мустаҳкамланган. Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида мазкур қонунлар ва соҳага оид бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар янада такомиллаштирилмоқда. Бунда айниқса, Президентимизнинг 2008 йил 1 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида Адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур фармонда белгиланган вазифалар асосида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ташкил этилди. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида палатанинг ҳудудий бошқармалари фаолият кўрсатмоқда.

Семинарда 2008 йил 31 декабрда қабул қилинган “Адвокатура институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритилди.

Тадбирда иштирок этган Германия Федератив Республикаси Адлия ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш федерал вазирлиги фуқаролик процессуал ҳуқуқи бўлими ходими, судья Йорг Баак, Бранденбург федерал ери адвокатлар палатаси президенти Франк Энгельманн Ўзбекистонда авдокатура институтини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларни юқори баҳолаб, Германияда адвокатлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари, бошқарув тизими, соҳа учун ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлаш ҳақида сўзлаб берди.

Семинар давомида юртимиз адвокатлари германиялик ҳамкасблари билан ўзаро тажриба алмашиб, жиноят ва фуқаролик ишларида адвокатларнинг иштироки масалалари юзасидан маҳорат машғулотларида қатнашдилар. Шунингдек, Самарқанд вилоятидаги айрим адвокатлик идоралари ва судлар фаолияти билан ҳам танишдилар.

ЎзА


Киритилган вақти: 25/04/2015 11:37.   Кўрилганлиги: 680
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/advokatlar-tajriba-almashdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг