Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АДОЛАТЛИ АУКЦИОНЛАРДА ИШТИРОК ЭТИНГ!

АДОЛАТЛИ АУКЦИОНЛАРДА ИШТИРОК ЭТИНГ!

Қулай ва арзон бўш ер участкалари ва биноларга эгалик қилинг

11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, эндиликда савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда – 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилади.

Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади. 

Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди. 

Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.

Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади. 

“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 2859 та бўш ер участкалари, 668 млрд. 207 млн. сўм инвестиция киритиш, 9 920 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 5 млрд. 93 млн. 800 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.

Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 506 та бўш ер участкалари 333 млрд. 342 млн. сўм инвестиция киритиш, 3281 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 4 млрд. 861 млн. сўмга сотилди.

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2353 та бўш ер участкалари 3 млрд. 705 млн. 200 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.

Мисол учун, электрон онлайн-аукцион савдоларига Самарқанд вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 10 та бўш турган давлат мулки объекти бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 155 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 млрд. сўмлик мол-мулк инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилди.

Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.

Ҳокимлик ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 28/11/2018 10:53.   Кўрилганлиги: 1143
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/adolatli-auktsionlarda-ishtirok-eting

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.