Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АДОЛАТ ВА ДЕМОКРАТИЯ ТАМОЙИЛЛАРИ АСОСИДА

АДОЛАТ ВА ДЕМОКРАТИЯ ТАМОЙИЛЛАРИ АСОСИДА

Ив Поззо ди Борго, Франция Республикаси сенатидаги “Франция – Марказий Осиё” парламентлараро дўстлик гуруҳи аъзоси: 

– Самарқанддаги бир неча участкада бўлиб, сайловчилар овоз беришда фаол иштирок этаётганининг гувоҳи бўлдим. Улар ўз хоҳиш-иродасини эмин-эркин билдирмоқда.

Участкаларда тиббиёт, она ва бола хоналари ташкил этилгани, партиялар кузатувчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва халқаро кузатувчиларнинг самарали фаолият олиб бориши учун яратилган шароитлар ҳам эътиборга молик. Муҳими, Ўзбекистоннинг миллий қонунчилигида сайловларни адолат ва тенглик тамойили асосида ўтказиш нормалари мустаҳкамлаб қўйилгани бугунги сайлов жараёнларида яққол ўз ифодасини топмоқда.


Исао Ииджима, Япония Бош вазирининг махсус маслаҳатчиси:

– Президентликка номзодларнинг дастурида ижтимоий-иқтисодий долзарб масалалар ўз аксини топиб, уларнинг мамлакат равнақи ва аҳоли фаровонлиги учун йўналтирилгани аҳамиятлидир. Мен сайлов участкаларида сиёсий партияларнинг кузатувчилари билан суҳбатлашдим. Уларнинг ҳар бири дастур ва мақсадлари ҳақида тўлқинланиб гапириб берди.

Сайловга катта ҳозирлик кўрилган ва аҳолининг фаоллиги янада ошган. Бу муҳим сиёсий жараённинг туб моҳиятини одамларга тушунтириш учун кўп ишлар қилинганини кўрсатади.

Самарқандга тўрт йил олдин келган эдим. Шу қисқа вақт ичида рўй берган улкан бунёдкорлик ишлари, янгиланиш ва ўзгаришларни кўриб ҳайратим ошди. Булар Ўзбекистонни демократик юксалтириш йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасидир. 


Киритилган вақти: 29/03/2015 21:41.   Кўрилганлиги: 1716
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/adolat-va-demokratiya-tamoyillari-asosida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.