
Вилоят адлия бошқармасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши томонидан “Қулай бизнес муҳити – тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишнинг муҳим омили” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, тижорат банклари, вилоятдаги мутасадди ташкилот ва идоралар масъул ходимлари ҳамда фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбатида қулай бизнес муҳити сабаб мамлакатимизда ҳар йили бир неча ўн минглаб янги тадбиркорлик субъектлари бозорга кириб келаётганлиги, янги иш ўринлари, маҳсулотлар тури ва ҳажми кўпайиб, ҳаётимиз фаровонлигининг ошиб боришида бугунги кунда вилоятимизда фаолият олиб бораётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ўрни беқиёслиги ҳақида сўз юритилди.
– Ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида учраётган муаммоларни тизимли ва таҳлилий ўрганиш ҳамда уларни ҳал этиш борасида ёндашувларнинг турличалиги соҳа ривожига салбий таъсир кўрсатади, – дейди партиянинг вилоят кенгаши раиси ўринбосари Илҳом Ботиров. – Тегишли идоралар вакиллари ва мутахассислар билан биргаликда мавжуд муаммолар, тадбиркорларнинг барқарор фаолиятида уларга хизмат қилувчи бозор иқтисодиёти институтлари тижорат банклари, консалтинг, маркетинг, инжиниринг, лизинг ва суғурта ташкилотлари ва хом ашё биржалари фаолиятини ҳудудларда ҳам самарали йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдик.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.