
Жомбой туман адлия бўлими томонидан Жомбой тумани, Қўлбости маҳалласи, Тегирмонбоши қишлоғида яшовчи фуқаро
Э.Худойбердиевнинг “Сувоқова” ДУК Жомбой туман филиали ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганишда 2018 йил ноябрь ойидан фуқаро Э.Худойбердиев “Сувоқова” ДУК Жомбой туман филиалида отаси А.Рахматовнинг ўрнида ишлаб юрганлиги, бироқ ишга қабул қилиш расмийлаштирилмаганлиги аниқланди.
Ташкилотда ходимларнинг ишга чиқишини қайд этиш жадвалида Э.Худойбердиев 2018 йил ноябрь ойидан 2019 йил май ойига қадар ишлаб келган ҳамда унга ҳар ойда ойлик иш ҳақи ҳисоблангани ўз тасдиғини топди.
Э.Худойбердиев “Сувоқова” ДУК Жомбой туман филиалидаги меҳнат фаолиятини расмийлаштириш учун тегишли ҳужжатларни масъул шахсларга тақдим этган бўлса-да, бироқ у билан меҳнат шартномаси тузилмаган ва ишга қабул қилиш бўйича иш берувчининг буйруғи чиқарилмаган.
Жорий йилнинг 17 июль кунги фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилиб, фуқаро Э.Худойбердиев ҳамда “Сувоқова” ДУК Жомбой туман филиали ўртасида ҳақиқатда ишни бошлаган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.