Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“АДАБИЁТГА ЭЪТИБОР – МАЪНАВИЯТГА, КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР”

“АДАБИЁТГА ЭЪТИБОР – МАЪНАВИЯТГА, КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР”

Шу шиори остида анъанавий «Китоб байрами» ўтказилди. Вилоят ҳокимлиги, матбуот ва ахборот бошқармаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ёшлар орасида китобхонлик маданиятини ошириш, ёзувчи ва ўқувчи ўртасида мулоқотни янада яхшилаш, болалар адабиётини ривожлантириш ҳақида сўз борди. 

Тадбирда китоб савдоси ва ишлаб чиқариши билан шуғулланадиган корхона-ташкилотлар, олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицей, умумтаълим мактаблари ахборот-ресурс марказлари ходимлари жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналари, дарслик ва қўлланмалар, электрон китоблар кўргазмаси ва савдоси билан иштирок этдилар.


“Китоб байрами” таниқли шоир-ёзувчилар, ёш қаламкашларнинг мушоираси ҳамда куй-қўшиқлари билан давом этди.


Охирги ўзгариш: 30/05/2015 05:46.   Кўрилганлиги: 2103
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/adabiyotga-etibor-manaviyatga-kelajakka-etibor

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.