
Самарқанд шаҳрида 2002-2004 ва 2005-2007 йилларда туғилган ҳамда ундан кичик ёшдаги ўсмирлар ва қизлар ўртасида спортнинг бадминтон тури бўйича вилоят очиқ кубоги мусобақаси ўтказилди.
Мусобақа Самарқанд вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, вилоят бадминтон федерацияси ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси Самарқанд вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.
Қизиқарли кечган баҳс якунига кўра, умумжамоа ҳисобида вилоят ИБЎСМ биринчи ўринни қўлга киритди. Самарқанд шаҳар 1-БЎСМ иккинчи ва Пахтачи туман БЎСМ учинчи ўринни эгалади. Жуфтлик баҳсларида вилоят ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари Абубакир Ҳамрақулов ва Сарвиноз Жўрақуловага тенг келадигани топилмади.
Ҳусан ЭЛТОЕВ.
Пресс-служба Президента Республики Узбекистан
Правительственный портал Республики Узбекистан
Сенат Олий Мажлиса Республики Узбекистан
Законодательная палата Олий Мажлиса Республики Узбекистан
Национальная база данных законодательства Республики Узбекистан
Государственная Инспекция по надзору в сфере связи, информатизации и телекоммуникационных технологий
Сейчас на сайте
Зарегистрированных: 1
Гостей: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. При использовании материалов сайта, активная ссылка на www.samarkand.uz обязательна.