Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Абитуриентларга қандай шароит яратилмоқда?

Абитуриентларга қандай шароит яратилмоқда?

Бугун Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов олий таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовларини ўтказиш учун белгиланган ҳудудларда олиб борилаётган тайёргарлик ишлари билан танишди.

Самарқандда 2020/2021 ўқув йилида олий ўқув юртларига ўқишга кириш имтиҳонлари еттита очиқ майдонда, яъни Самарқанд тумани Конигил маҳалласи ҳудудидаги спортнинг эшкак эшиш тури бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари мактабининг 4 та ҳудуди, Самарқанд шаҳридаги Депо кўчасида жойлашган «Локомотив», Кимёгарлар шаҳарчасидаги “Нурафшон” ҳамда Сартепа масканидаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби футбол стадионларида ўтказилиши белгиланди. Тест синовлари 2 сентябрдан бошлаб, икки сменада ўтказилиши назарда тутилган. Бир кунда 12 минг 280 киши имтиҳон топширади. Тест синовларини 11 кунда якунлаш режалаштирилмоқда.

Тест синовларида Самарқанд вилоятида 132 минг нафардан ортиқ абитуриент иштирок этиши кўзда тутилмоқда. Ҳудудларда абитуриентларни тест синовларига олиб келиш, яшаш жойларига олиб бориб қўйиш учун махсус автобуслар ажратилади. Имтиҳон жараёнларни онлайн трансляция қилинади. Кузатиш истагида бўлган ота-оналар учун шароит яратилади.

Айни кунларда тест синовларини ўтказиш учун белгиланган ҳудудларда тайёргарлик ишлари деярли якунига етказилди. Барча ҳудудларда зарурий жиҳозлар, керакли миқдорда видеокузатув қурилмалари, шахсни идентификация қилиш ускуналари ўрнатилиб, синовдан ўтказилмоқда.

Мазкур ҳудудларда олиб борилаётган ишлар, абитуриентларга яратилаётган шарт-шароитлар билан танишиш жараёнида Эркинжон Турдимов масъулларга кириш имтиҳонларини карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда шаффоф ўтказиш борасида барча ташкилий чораларни кўриш юзасидан топшириқлар берди. Жумладан, дезинфекцион ва кириш-чиқиш йўлаклари, кузатув мосламаларини белгиланган меъёрларга мувофиқ ўрнатиш кераклиги, тиббиёт ходимлари учун алоҳида ўринлар тайёрлаш, жараёнга жалб этилувчи ходимлар соя-салқин жойларда овқатланиши учун жой ажратилишини таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, жараён тинч ва осуда ҳамда шаффоф ўтиши юзасидан ўз фикр ва мулоҳазалари билдирди.

Шу билан бир қаторда вилоят ҳокими Самарқанд давлат университети жисмоний маданият факультети спорт комплексида Covid-19 билан касалланганлар учун тайёрланаётган 500 ўринли вақтинчалик шифохонада олиб борилаётган ишлар ҳолати билан танишди. Мазкур даволаш масканида даволанувчилар учун барча шарт-шароитларни яратиш борасида зарурий кўрсатмалар берди.


Киритилган вақти: 27/08/2020 22:26.   Кўрилганлиги: 94
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/abiturientlarga-qanday-sharoit-yaratilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.