
Олий ўқув юртларига кириш учун тест имтиҳонлари ўтказилди. Хусусан, Самарқанд вилоятидаги саккизта олий ўқув юртида 60 328 нафар абитуриент тест синовларини топширди.
Ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича вилоят ҳокимининг 2016/2017 ўқув йили учун қабул жараёнини юқори даражада ўтказилишини ташкил этиш тўғрисида қарорлари чиқарилиб, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, фавқулодда вазиятлар, ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва коммунал хизматлар идораларининг 180 нафар ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилди.
Тест синовлари ўтказилиши белгиланган 72 та бино ва 1803 та аудитория абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари хавфсизлигини таъминлаш, уларга қулай шароитлар яратиш нуқтаи назаридан текширувдан ўтказилган. Бундан ташқари, тест ўтадиган жойларда ота-оналар ва абитуриентларни алоҳида тайёргарлик билан кутиб олиш ва уларга шароит яратиб бериш мақсадида маҳаллалардан жами 288 нафар ходим жалб этилган.
– 2016-2017 ўқув йили учун 3672 нафар абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинди, – дейди СамИСИ қабул комиссияси масъул котиби Ҳасан Турдибеков. – Аксарият ота-оналар имтиҳон топшираётган фарзандини кутиб туриш мақсадида келиши табиий. Шуни ҳисобга олиб, тест синовлари ўтказилаётган тўртта бино атрофида, соя-салқин жойларда ота-оналар учун беш-олти мингга яқин ўриндиқлар ҳозирланди. Салқин ичимликлар савдоси йўлга қўйилди.
Тест ўтказилган биноларнинг атрофидаги айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча тўхтатилиб, 345 та автотураржойлар ташкил этилди. Транспорт тирбандлиги келиб чиқмаслиги учун ёпиладиган кўчалар ва уларни айланиб ўтиш бўйича муқобил йўналишлар бўйича телевидение ва газеталарда эълон берилди.
Нуронийлар, “Камолот” ЁИҲ вакиллари, маҳалла фаолларидан иборат бешта гуруҳ тест ўтаётган барча объектларда ота-оналар билан мулоқотда бўлдилар. Уларга яратилган шароитларни ўрганиш бўйича суҳбатлар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.