Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Қоидаларга қатъий амал қилинса, нохушликларнинг олди олинади

Қоидаларга қатъий амал қилинса, нохушликларнинг олди олинади

Вилоят ҳокими фармойишига асосан жорий йилнинг 15 ноябридан 2017 йилнинг 15 январига қадар вилоят ҳудудида «Ҳаракат хавфсизлиги тадбири» ўтказилмоқда. Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Қишнинг қорли-қировли кунларида йўлларнинг музлаши ва сирпанчиқлиги туфайли ҳаракатланиш бир мунча қийинлашади. Шу сабабли бу даврда йўл транспорт ҳодисалари содир бўлиши эҳтимоли ошади. Бу эса йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари зиммасига янада кўпроқ масъулият юклайди.

Шу мақсадда корхона-ташкилотларда 76, маҳаллаларда 189, таълим муассасаларида 339 ва аҳоли гавжум жойларда 231 маротаба профилактик тадбирлар ва суҳбатлар ташкил этилди. Муассасалар, чорраҳалар ва йўловчи ташувчи транспортларга йўл ҳаракати хавфсизлигига оид панно ва шиорлар ўрнатилди. Самарқанд шаҳри ҳудудида автокарвон ташкил этилди.

– Ҳар йил бир ой давомида ташкил этиладиган ҳаракат хавфсизлиги кунлари катта самара бериб келаётганлиги сабабли жорий йил икки ой этиб белгиланди. «Ҳаракат хавфсизлиги тадбири» кунлари давомида текширишлар жараёнида вилоят бўйича 13 мингга яқин қоидабузарликлар аниқланди. Шундан 5 минг 400 дан ортиғи қўпол, 144 маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш, 831 та пиёдалар томонидан содир этилган ва бошқа қоидабузарликлардир. Тартиббузарлар ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилди, – дейди вилоят ИИБ ЙҲХБ катта инспектори Н.Ҳайитов. – Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан вилоят ҳудудида йўл транспорт ҳодисалари 35,9 фоиз, ҳалок бўлганлар сони 42,9 фоиз ва жароҳат олганлар сони 34,6 фоизга камайишига эришилди.

«Қарс икки қўлдан чиқади», дейди доно халқимиз. Йўл ҳаракати иштирокчилари, яъни, ҳайдовчилар, пиёдалар ҳам йўл қоидаларига қатъий амал қилиб, юксак маданият ва интизом кўрсатсалар, турли нохуш ҳолатларнинг олдини олишга муносиб ҳисса қўшган ва ўзларини турли ҳодисалардан асраган бўларди. Бунинг учун пиёдалар йўлни фақат белгиланган жойлардан кесиб ўтишлари, бу вақтда уяли алоқа воситасидан фойдаланмасликлари, йўловчи транспортларига чиқишда, тушишда тартибга риоя қилишлари, муҳими, янада ҳушёр бўлишлари, ҳайдовчилар эса йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликлари талаб этилади.



Киритилган вақти: 19/12/2016 18:40.   Кўрилганлиги: 1247
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/XARAKAT-XAFVSIZLIGI-OYLIGI-2016

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.