Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

5805 ЎРИНГА 52680 НАФАР АБИТУРИЕНТ

5805 ЎРИНГА 52680 НАФАР АБИТУРИЕНТ

Самарқанддаги олий ўқув юртлари қабул комиссияларига эса жорий йилда 5805 ўрин учун 52680 абитуриент ҳужжат топширди. 

Самарқанд давлат университетига 2015-2016 ўқув йили учун 20160 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Университетга 1615 та ўрин ажратилган бўлиб, бир ўрин учун 12,48 абитуриент билимини синовдан ўтказади. Самарқанд давлат университети қабул комиссиясидан олинган маълумотларга кўра, жорий йилда биология (100 ўринга 1935 нафар абитуриент) ҳамда бошланғич таълим ва спорт тарбиявий йўналишларига (110 ўринга 2182 нафар абитуриент) энг кўп ҳужжат топширилган. Тест имтиҳонлари учун 20 та бинода 642 та аудитория ажратилган.

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига 2015-2016 ўқув йили учун ҳужжат топширганлар сони ўтган йилгига қараганда қарийб минг нафарга кўп – 7208 нафарни ташкил этди. Институт қабул режаси 1130 та. Бу бир ўринга 6,38 талабгор тўғри келади, дегани. Бино ва иншоотлар йўналишига 175 та ўрин ажратилган ва ҳужжат топширганлар сони 998 нафарни ташкил этяпти. Тест имтиҳонларини ўтказиш учун 9 та бинода 210 та аудитория ажратилди.

Янги ўқув йили учун Самарқанд тиббиёт институтига 2533 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Институт қабул режаси 415 та. Институтнинг тиббий педагогика йўналишига 50 нафар талаба қабул қилиниши режалаштирилган ва 450 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Бу тўққиз нафар абитурентдан бирига талабалик бахти насиб этади, дегани. Имтиҳонлар учун 3 та бинода 73 та аудитория ажратилган.

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига 3556 та ҳужжат топширилди. Институт қабул режаси 475 та бўлиб, бир ўринга ўртача 7 абитуриент тўғри келмоқда. Институт қабул комиссиясидан олинган маълумотларга кўра, меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш йўналишига 434 та ҳужжат топширилган. Йўналиш қабул режаси эса 60 тани ташкил этади. Имтиҳонлар учун 4 та бинода 99 та аудитория ажратилган.

Самарқанд давлат чет тиллар институтига 4352 та ҳужжат топширилди. Институтга янги ўқув йили учун 490 та ўрин ажратилган. Энг кўп ҳужжат хорижий тил ва адабиёт йўналишига топширилган – 1649 та. Имтиҳонлар учун 5 та бинода 137 та аудитория ажратилган.

Самарқанд қишлоқ хўжалик институтига 12046 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Институт қабул режаси эса 1315 тани ташкил этади ва бир ўрин учун 9 абитуриент ўз билимини синовдан ўтказишига тўғри келади.

ТАТУ Самарқанд филиалига 2285 та ҳужжат топширилди. Филиал қабул режаси 315 та. Энг кўп ҳужжат компьютер ва инжинеринг йўналишига (1114 та, қабул режаси 200 та) топширилди. 2 та бинодаги 54 та аудитория имтиҳонлар учун ажратилди.

Тошкент давлат стоматология институти Самарқанд филиалига 2015-2016 ўқув йили учун 540 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Филиал қабул режаси 50 та.

Исомиддин Пўлатов


Охирги ўзгариш: 28/07/2015 21:56.   Кўрилганлиги: 1586
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/5805-oringa-52680-nafar-abiturient

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.