
Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоятдаги тўртинчи сектор раҳбари Шодиёр Аҳмедов Каттақўрғон шаҳрида сайёр қабул ўтказди.
Қабул давомида 58 нафар фуқаро 71 масала бўйича мурожаат қилган. Мурожаатларнинг 10 таси ижтимоий муҳофазанинг манзиллилигини таъминлаш, 9 таси газ ва ичимлик суви таъминоти, 6 таси соғлиқни сақлаш муассасалари фаолияти, 5 таси аҳоли бандлиги, 4 таси йўл хўжалиги, 6 таси кредит олишда амалий ёрдам кўрсатиш масалалари билан боғлиқ бўлди.
Шунингдек, аҳоли томонидан арзон уй-жой билан таъминлаш ҳамда уй-жой ҳужжатларини расмийлаштиришга оид мурожаатлар ҳам тушган.
Қабул давомида муаммоли масалаларнинг аксариятига шаҳар даражасида ечим топилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган ҳамда вилоят, республика даражасида кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан муддат белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
Даврон Равшанов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.