Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

543 ОИЛАГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ

543 ОИЛАГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори асосида шу кунларда вилоятимиздаги эҳтиёжманд оилаларга газ плитаси ва газ баллони берилмоқда.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари А.Қодировнинг айтишича, ҳар бир туман ва шаҳардаги 34 тадан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлиги бўлган шахсларга уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маиший турмуш шароитини яхшилаш мақсадида ушбу совғалар берилиши режалаштирилган.

Шу пайтгача вилоятнинг Жомбой, Пайариқ ва Ургут туманларида бу жиҳозлар ўз эгаларига топширилган.


Охирги ўзгариш: 26/02/2018 21:14.   Кўрилганлиги: 888
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/543-oilaga-prezident-sovgasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.