Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

531 НАФАР ТАЛАБАЛАРГА ШАРТНОМА ПУЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ

531 НАФАР ТАЛАБАЛАРГА ШАРТНОМА ПУЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ

Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган,

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, қўмондонликнинг тавсияномасига асосан олий таълим муассасаларига тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинган талабалар таркибидан совриндор бўлганларга сертификатларни тантанали топшириш тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбир давомида Самарқанд вилоятидаги мавжуд 8 та олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 531 нафар талабаларга бир йиллик тўлов-шартнома суммасининг 35 фоизи тўлаб берилганлиги бўйича сертификатлар тантанали топширилди.

Тадбир сўнггида тақдирларган совриндор талабаларга ўзларининг мутахассисликлари бўйича умумтаълим муассасаларида ўқувчи ёшларга тўгарак машғулотлари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши қошида ташкил этилган “Фидокор ёшлар” клубида фаолият кўрсатиши бўйича ҳар бир совриндор талаба ёшларга вазифалар юклатилди. Эндиликда тақдирланган 531 нафар совриндор талаба ёшлар “Фидокор ёшлар” клуби ҳамда таълим муассасаларида ўқувчи ёшларга мураббий сифатида машғулотлар олиб боришади.


Киритилган вақти: 27/04/2019 09:05.   Кўрилганлиги: 750
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/531-nafar-talabalarga-shartnoma-puli-tolab-berildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.