Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

47 КИШИ ИШЛИ БЎЛДИ

47 КИШИ ИШЛИ БЎЛДИ

Булунғур педагогика коллежида «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Булунғур туман ҳокимлиги, прокуратура, ички ишлар бўлими, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 48 та корхона-ташкилотлар 385 та бўш ва квота иш ўринлари билан қатнашдилар.

– Булунғур педагогика коллежини битираяпман, – дейди Акмал Жалолиддинов. – Уч йил давомида нафақат билим ўргандим, балки касб-ҳунарли ҳам бўлдим. Тумандаги «Мароқанд» нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона билан шартнома туздим. Иш юритувчи бўлиб ишламоқчиман. Таклиф этилган маош менга маъқул бўлди.

Ярмаркада 47 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.

Ойбек Ҳайдаров


Киритилган вақти: 25/04/2015 15:55.   Кўрилганлиги: 593
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/47-kishi-ishli-boldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг