
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлик субъектларини қабул қилди.
Қабулда тадбиркорлар фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммолар ҳамда ўзларини қийнаётган масалаларни билдирдилар.
Жумладан, Самарқанд шаҳри Ўрта Хўжасоат маҳалласида яшовчи Ю.Мамаризаев 2000 йилда ташландиқ омборхонани сотиб олиб, ҳоким қарори ва эгалик ҳуқуқини олгач, ўз маблағи ҳисобидан таъмирлаб, шлакоблок ишлаб чиқаришга лойиҳалаштиради. Аммо шу омборхона учун 2004 йилда бошқа фуқарога ҳам қарор чиқарилади. 2007 йилдаги судда эса тескари томонга қарор чиқарилади. Бу ҳақда марказий оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилинган бўлса-да, ҳалигача ҳеч ким эътибор қаратмаган.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов масалага тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, тез орада бу масалага ойдинлик киритилишини билдирди.
Шунингдек, Иштихон туманидаги “Митан шароб” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ўктам Хонназаров корхона қошида узумзор ташкил қилиш учун 100 гектар ер майдони сўраб, Тойлоқ тумани Ўкрач маҳалласида яшовчи тадбиркор Дилафрўз Эшбоева 6 минг аҳоли истиқомат қиладиган маҳалласида давлат шерикчилиги асосида 125 ўринли мактабгача таълим муассасаси қуриш учун ер ажратиш ишларини тезлаштириш масаласида мурожаат қилди ва уларнинг масаласи шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Умуман, бир ҳафта давомида турли масалалар бўйича жами 59 та мурожаат бўлган бўлса, уларнинг 15 таси савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасида, 25 та мурожаат вилоятдаги тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан жойида ҳал этилди, Э.Турдимов билан учрашувда эса 19 та мурожаат ўрганилиб, ечим топилди. Айрим чигал масалалар бўйича ишчи гуруҳлари тузилиб, вазият чуқур ўрганиладиган бўлди.
Ўктам Худойбердиев.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.