
Инсон ҳаётдан қачон рози бўлади? Қачонки, у ўз уйига эга бўлса, оиласи билан тинч-тотув яшаса. Халқимизнинг яхши одати бор - топганини тўйга, иморат қуришга сарфлайди.
Фарзандлари келажаги учун пойдевор қўяди. Бугун юртимизнинг қай бир ҳудудига борманг, шаҳару қишлоқларда бунёд этилаётган замонавий уй-жойларни кўриб, дилингиз яйрайди.
Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнини янада жадаллаштириш, одамларнинг эзгу орзу-мақсадлари юзага чиқишига яқиндан кўмаклашиш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида туб ижобий ўзгаришларни амалга оширишга оид кенг кўламли ташаббуслар халқимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Ўй-ташвишлари енгиллашган, мушкулига ечим топган киши янги орзу-умидлар билан яшайди, эртанги кунга ишончи янада ортади. Куч-ғайрати, билими, шижоатини эл-юрт фаровонлиги йўлида сарфлайди.
Самарқанд шаҳар Кимёгарлар шаҳарчаси Шукрона маҳалласида яна янги уй-жойлар бунёд этилди. Ушбу 37 та уй-жойлар ногирон, кам таъминланган ва эҳтиёжманд фуқароларга бепул, доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан тантанали равишда топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Уйларни топшириш маросими катта шодиёнага айланиб кетди. Уй тўйларида иштирок этиб, саховат ва оқибат тантанасига гувоҳ бўлдик. Зеро, мана шундай обод ва ораста кошоналарда эзгу ниятлар, буюк мақсадлар туғилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.