Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

350 ҲАЙДОВЧИ СЕРТИФИКАТ ОЛДИ

350 ҲАЙДОВЧИ СЕРТИФИКАТ ОЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябрдаги қарорига кўра, Самарқанд шаҳрида Avtotеst ўқув маркази иш бошлаган эди. 

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб юридик шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситалари ҳайдовчилари икки йилда бир марта мажбурий равишда малака оширишлари лозим. Шундан келиб чиқиб, қисқа вақт давомида 3000 нафарга яқин ҳайдовчининг малакасини ошириш бўйича вилоятдаги 390 дан ортиқ юридик шахс билан шартнома имзоланган. Ҳозирда ҳайдовчилар “Avtotеst 3.0” ўқув-услубий комплекси асосида бир ҳафталик ўқув машғулотларида қатнашмоқда. Машғулотлар замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланилган ҳолда йигирма нафарга яқин юқори малакали мутахассислар томонидан олиб бориляпти.

Тингловчиларга мультимедиа электрон ўқув қўлланмалар, ишчи дафтарлар тарқатилган бўлиб, уларнинг бир ҳафта давомида эгаллаган билимлари тегишли тартибда баҳоланади. Курс якунида синов ўтказилиб, ушбу босқичлардан муваффақиятли ўтган ҳайдовчиларга сертификат берилади.

Жамият томонидан ҳозиргача 350 нафар ҳайдовчи малака ошириш курсини муваффақиятли ўтаб, белгиланган намунадаги сертификатга эга бўлган.

 Ҳайдовчилар малакасини ошириш тадбирлари иш берувчиларнинг ўз маблағлари, бюджет ташкилотларида эса бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.

“Зарафшон” газетасидан.


Охирги ўзгариш: 28/01/2018 18:24.   Кўрилганлиги: 843
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/350-haydovchi-sertifikat-oldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.