Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

3 йилда Самарқанд вилоятининг қарийб 1800 километр йўли таъмирланган

3 йилда Самарқанд вилоятининг қарийб 1800 километр йўли таъмирланган

Самарқанд вилоятида 21 минг 903 километр узунликдаги йўллар мавжуд бўлиб, шундан 4097 километр умумфойдаланишдаги автомобиль йўллари ва 17 минг 806 километр ички йўллар ҳисобланади.

Кейинги 3 йилда 1762,3 километр автомобиль йўллари таъмирдан чиқарилиб, 1045,6 километр янгидан асфальт-бетон қилинди.

2020 йилда вилоят бўйича 1085,5 километр автомобиль йўллари таъмирланди, 28 та кўприкда таъмирлаш ишлари амалга оширилган бўлса, 9 таси янгидан қурилди.

Шаҳар ва туманлар ҳудудларидаги 314,5 километр ички хўжалик йўллари таъмирланди ҳамда 4 та янги кўприк қурилди.


Киритилган вақти: 22/02/2021 13:01.   Кўрилганлиги: 56
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/3-yilda-samarqand-viloyatining-qariyb-1800-kilometr-yoli-tamirlangan

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.