
Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ўтказилган “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” биринчи республика танловида вилоятимизнинг 3 нафар олима аёли таълим, ветеринария, архитектура йўналишлари бўйича ғолиб деб топилди.
- Самарқанд туризм маркази ҳисобланади, - дейди туризм йўналиши ғолибаси Райҳона Амриддинова. - Президентимиз томонидан туризм соҳасига қаратилаётган эътибор биз, олималарни бу соҳада янгиликлар қилишга ундайди.
Вилоятларимизнинг туристик салоҳияти ва имкониятларини инобатга олган ҳолда янги туристик маршрутлар ишлаб чиқишни ташкил қилиш, ички ва кириш туризмини ривожлантириш бу соҳадаги долзарб муаммолардан биридир.
Шунингдек, туристик фирмалар ишини қайта ташкил қилган ҳолда тур-саёҳатларни янги кўринишларда уюштириш нафақат чет элликларни, балки юртдошларимизни ҳам бефарқ қолдирмайди. Турли вилоятлар олима аёллари билан дилдан суҳбатлашиш, лойиҳалар билан танишиш кишида янги инновацион ғоялар туғилишига замин яратар экан.
Дилбар Асланова, “Олима аёллар” уюшмаси вилоят бўлими раҳбари.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.