Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

29 900 қалбаки доллар муомалага киритилишининг олди олинди

29 900 қалбаки доллар муомалага киритилишининг олди олинди

Булунғур туманида жойлашган «Юқори нуқта» ЙПХ мунтазам постида ўтказилган тезкор тадбирда вилоят божхона бошқармасининг 

Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари қалбаки купюраларни муомалага киритилишининг олдини олишди. 

Самарқанд – Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган фуқаро Х.Б. бошқарувидаги «Isuzu» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда фуқаро Х.Б.нинг ёнидан қалбакилаштирилганликда гумон қилинган, яъни айрим купюраларнинг серия рақами бир хил бўлган 29 900 АҚШ доллари борлиги аниқланган.

Ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Киритилган вақти: 15/10/2020 18:56.   Кўрилганлиги: 57
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/29-900-qalbaki-dollar-muomalaga-kiritilishining-oldi-olindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.