
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов 26 август куни «Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ ўн учинчи сессиясини чақириш тўғрисида» қарор қабул қилди.
Унда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўн учинчи сессияси 2020 йил 28 август куни соат 8:00 да чақирилиши белгиланди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:
- вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ф.Абиловнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари сунъий ўсишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлари тўғрисида;
- “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ директори К.Юсуповнинг “2021-2023 йилларга мўлжалланган ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини комплекс ривожлантириш дастури”га ҳудуд бўйича киритилаётган лойиҳалар ҳамда ичимлик суви ва канализация хизматлари тарифлари бўйича тақдимоти;
- вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи С.Усмоновнинг умумий ўрта таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишлари юзасидан тақдимоти;
- бошқа масалалар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.