Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

2683 та ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилган

2683 та ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилган

2021 йилнинг 10 февраль ҳолатига кўра, Самарқанд вилоятининг барча туман ва шаҳарларида жами 274,4 гектардан иборат 4232 та бўш ер участкалари аниқланди. 

Аниқланган ер участкаларининг 2683 таси аукцион савдоларига чиқарилди.

Санагача аукционга чиқарилган ер участкаларининг 1076 таси сотилган бўлса, 1383 та ер майдони бўйича аукцион савдолари ўтказилмоқда. 155 та ер участкани аукцион савдоларида сотиш рад этилди.

Савдога чиқарилган ер майдонларининг сони бўйича энг кўп Жомбой туманидан қўйилган бўлса, энг катта майдон Нуробод тумани ҳиссасига тўғри келмоқда.

Сотилган ер майдонларининг катта қисми Жомбой туманида кузатилди. Ҳозирда эса аукционга чиқарилган энг кўп ер участкалари Булунғур туманидан таклиф этилмоқда. Сотиш рад этилган ер участкаларининг катта қисми эса Ургут тумани ҳиссасига тўғри келмоқда.


Киритилган вақти: 22/02/2021 14:30.   Кўрилганлиги: 58
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/2683-ta-er-uchastkalari-auktsion-savdolariga-chiqarilgan

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.