Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

25 АПРЕЛЬ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ “КАМОЛОТ” ЁШЛАР ИЖТИМОИЙ ҲАРАКАТИ ТУЗИЛГАН КУН

25 АПРЕЛЬ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ “КАМОЛОТ” ЁШЛАР ИЖТИМОИЙ ҲАРАКАТИ ТУЗИЛГАН КУН

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташкил топганлигининг ўн тўрт йиллиги муносабати билан Самарқанд вилоятидаги барча таълим муассасалари, шаҳар ва туман марказларида “Камолот” – ёшларнинг чинакам суянчи ва таянчи!” шиори остида “Камолот” ва “Камалак” аъзолигига қабул қилиш тантаналари бошланди. 

Айтиш мумкинки, ҳаракат аъзолигига қабул қилиш жараёнлари ҳар бир ёш учун жиддий масъулият юклабгина қолмай, уларга ғурур, фахр ҳиссини ҳам берди. Айниқса, ёшларга аъзолик кўкрак нишонининг вилоят ҳокимлиги томонидан бириктирилган масъул ходимлар, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, “Камолот” раислари томонидан топширилиши ёшларда унутилмас таассурот қолдирди.


Шунингдек, фестиваль доирасида ҳаракат фаолиятига ёшларни кенг жалб этиш, уларни мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, фан, таълим, спорт ва бошқа соҳалардаги ислоҳотлардан хабардор этиш ҳамда турли ёт ғоялар ва мафкуравий хуружларга нисбатан иммунитет ҳосил қилишга қаратилган тадбирлар ўтказилишиҳам режалаштирилган.

Тадбирлар доирасида бир қатор спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Хусусан, Сартепо массивидаги спорт мажмуасида мини-футбол, Самарқанд олий спорт мактабида миллий кураш, Самарқанд олимпия захиралари тайёрлаш марказида муай-тай, вилоят шахмат-шашка бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида шахмат мусобақалари ўтказилди.

Самарқанд давлат университетида олий таълим муассасалари талаба-ёшлари иштирокида Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг долзарб масалаларига бағишланган илмий-амалий конференция ўтказилди.

Куннинг иккинчи ярмида “Камолот” ЁИҲ аъзолари “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан “Фарзандлик бурчим” лойиҳасини амалга ошириб, ёлғиз кексалар, уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олдилар. Уларнинг хонадонларида ҳашар уюштирилди.






Исомиддин Пўлатов,
Бахтиёр Мустанов (фото)


Киритилган вақти: 25/04/2015 17:58.   Кўрилганлиги: 2650
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/25-aprel-ozbekiston-respublikasi-kamolot-yoshlar-ijtimoiy-harakati-tuzilgan-kun

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.