Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

238 БИТИРУВЧИ ДИПЛОМ ОЛДИ

238 БИТИРУВЧИ ДИПЛОМ ОЛДИ

Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказининг навбатдаги  битирувчиларига диплом топширилди.                               

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КOICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, вилоят бандлик ва меҳнат муносабатлари бош бошқармаси вакиллари, Корея таълим ва технологиялар университети профессор-ўқитувчилари ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Жорий йилнинг июнь ойида мазкур марказ битирувчиларининг 211 нафарига диплом топширилган эди. Уларнинг аксарияти бугун эгаллаган касблари бўйича тегишли ташкилотлар билан шартнома асосида ишга жойлашди. Улар орасида ўз бизнесини йўлга қўйганлари ҳам бор.

Тадбир иштирокчиларига битирувчиларнинг автомобилларга хизмат кўрсатиш, электроника ва асбобсозлик, пайвандлаш ва чилангарлик, ахборот технологиялари мутахассислигига оид ҳамда ўзбек ва корейс маданияти акс эттирилган тасвирий санъат асарлари кўргазмалари намойиш этилди.

 

Абдужаббор Пўлатов, Бахтиёр Мустанов (фото).

 


Охирги ўзгариш: 28/12/2017 09:47.   Кўрилганлиги: 1011
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/238-bitiruvchi-diplom-oldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.