Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

23 та бўш бинога 14,6 миллиард сўм сармоя киритилди

23 та бўш бинога 14,6 миллиард сўм сармоя киритилди

Президентимизнинг 2019 йил 19 февралдаги “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан 2020 йилгача давлат объектларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилмоқда.

Фармон билан бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини баҳоламай туриб, 1 сўм қийматдаги бошланғич нархда “E-IJRO AUKSION” орқали инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда сотишга ваколат берилган эди. Бунда тадбиркор камида 1 миллион доллар инвестиция киритиши ва бошқа ижтимоий мажбуриятларни бажариши лозим. Табиийки, тадбиркор билан олди-сотди шартномаси тузилиб, баённома имзолангандан сўнг объектни унга топшириш муддати 20 кундан ортиқ бўлмаслиги лозим эди. Эксперимент даврида эса бу муддат 10 кун этиб белгиланган.

Шунингдек, инвестиция мажбуриятлари бажарилгандан бошлаб бир йил давомида янги иш ўринларини сақлаб қолиш, давлат мулки объектларини хусусийлаштиришга буюртманома берганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг уч баробари миқдорида тўланадиган йиғим ва мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини берганлик учун давлат божи тўлаш тартиблари бекор қилинди.

Фармонга кўра, вилоятлар ҳокимларининг қарорларига асосан сотиладиган давлат мулки объектларига кадастр ҳужжатлари расмийлаштириш, қурилиш назорат инспекцияси томонидан давлат объектларини сотишга тайёрлашда хулосалар берилиши маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилади.

Мазкур фармон асосида “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига вилоятимизда фойдаланилмаётган 54 та давлат мулки объекти баҳоланмасдан, 1 сўмга тенг қийматда, бошланғич нархда, 32,980 миллиард сўм миқдорида инвестиция киритиш ва 500 га яқин иш ўрни яратиш шарти билан аукционга чиқарилди.

Ҳозиргача ўтказилган онлайн аукцион савдоларида объектларнинг 23 таси 615 миллион сўмга сотиб олиш тўловларини амалга ошириш ва 14,6 миллиард сўмдан ортиқ сармоя киритиб, 250 дан зиёд иш ўрни яратиш шарти билан сотилди.

Жумладан, Оқдарё тумани Даҳбет шаҳарчасида жойлашган собиқ Самарқанд агро-иқтисодиёт коллежининг бўш турган биноси тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан 1,5 миллион доллар инвестиция киритиш ва 300 та иш ўрни яратиш шарти билан “ASR IMKON TEXTIL” масъулияти чекланган жамиятига замонавий тикувчилик фабрикаси ташкил этиш мақсадида берилганди. Бу лойиҳа тўла ўзини оқлади ва бундай мисоллар талайгина топилади.


Киритилган вақти: 12/12/2019 10:10.   Кўрилганлиги: 283
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/23-ta-bosh-binoga-146-milliard-som-sarmoya-kiritildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.