Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

220 ДАН КЎПРОҚ МУРОЖААТ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

220 ДАН КЎПРОҚ МУРОЖААТ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳри аҳолисининг муаммоли масалаларига тезкорлик билан ечим топиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

Кимёгарлар шаҳарчасида ташкил этилган қабулда фуқароларнинг 220 дан кўпроқ мурожаати тингланди.

Мурожаатларнинг аксарияти аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, банк кредити ажратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқини тиклаш масалаларида бўлди.

– Қурбон ҳайити байрами нишонланаётган шу кунларда одамларнинг дардини эшитиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ҳам эзгу амаллардан биридир, - деди Э.Турдимов. – Бу билан Муҳтарам Президентимизнинг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган гапларининг ҳаётий ифодасини кўрсатган бўламиз.

Анъанага кўра, ҳар бир мурожаатнинг ечими бўйича масъуллар томонидан чора-тадбирлар белгиланди. Мутасаддиларга “тушунтириш берилди”, “ўрганиляпти”, “жараёнда” каби умумий гаплар эмас, ҳар бир мурожаатнинг ечими бўйича жавоблар киритиш топширилди.

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 15:04.   Кўрилганлиги: 1213
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/220-dan-koproq-murojaat-qabul-qilindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.